Главная FarmakologiyaАМИТРИПТИЛИН
АМИТРИПТИЛИН

АМИТРИПТИЛИН

                      АМИТРИПТИЛИН  ҚЎЛЛАШ БУЙИЧА                                                           ЙУРИҚНОМА

(AMITRIPTILIN)

Препаратнинг савдо номи: АМИТРИПТИЛИН

Таъсир этувчи модда (ХПН): амитриптилин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка куйидагиларни сақлайди: фаол модда: 25 мг амитриптилин (28,3 мг амитриптилин гидрохлорид кўринишида); ёрдамчи моддалар:

Ядроси: лактоза моногидрата, маккажўҳори крахмали, желатин, кальций стеарата, тальк, коллоид кремний диоксиди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антидепрессант.

Фармакодинамикаси

Амитриптилин — моноаминларни нейронал қамраб олинишини танламайдиган ингибиторлари гурухидан бўлган трициклик антидепрессантдир.

Амитриптилин шунингдек, баъзан оғрик; қолдирувчи (марказий генези), Н1-гистамин- блокловчи ва антисеротонин таъсир кўрсатади, сийдикни тунги тутиб туролмасликни бартараф этишда ёрдам беради ва иштахани пасайтиради.

М-холинорецепторларга юқори ўхшашлиги билан намоён бўладиган кучли периферик ва марказий антихолинергик таъсирга эга; H1-гистамин рецепторларига ўхшашлиги билан боглиқ кучли седатив самара ва альфа-адрено-блокловчи таъсирга эга. I а кичик гуруҳдаги аритмияга қарши дори воситалари хусусиятларига эга булиб, терапевтик дозаларда хинидин каби коринчалар ўтказувчанлигини пасайтиради (дозани ошириб юбориш холларида оғир қоринчалар ичи блокадасини келтириб чикариши мумкин).

Амитриптилиннинг антидепрессив таъсирининг механизми синапсларда норадреналин микдорининг ошиши ва/ёки марказий нерв тизимида (МНТ) серотонинни микдорини ошиши (уларни қайта сўрилишини пасайиши) билан боғлиқ.

Бу нейромедиаторларнинг йиғилиши пресинаптик нейронлар мембраналари орқали қайта камраб олинишининг ингибиция килиниши оқибатида содир бўлади.

Узок муддат кўлланилганда бета-адренергик ва бош миянинг серотонин рецепторларининг функционал фаоллигини пасайтиради, адренергик ва серотонинергик утказишни нормаллаштирада, бу тизимларнинг депрессив холатлар оқибатида бузилган мувозанатини тиклайда. Куркув-депрессив долатларда хавотир, ажитация ва депрессив намоён булиншни камайтирада. Ярага қарши таъсир механизми меъданинг париетал хужайраларидаги Н2-гистамин рецепторларини блоклаши, шунингдек седатив ва м-холиноблокловчи таъсир кўрсатиши билан намоён бўлади (меъда ва 12-бармокди ичакнинг яра касаллигида огриқни сусайтиради, ярани битишига ёрдам беради).

Тунги сийдик тутолмасликни даволашдаги самарадорлиги эҳтимол сийдик пуфагини чўзилишига олиб келувчи антихолинергик фаоллиги, бевосита бета-адренергик рағбатлантириши, сфинктер тонусининг ошиши билан кечувчи альфа-адренергик агонистларнинг фаоллиги ва серотониннинг қайта қамраб олинишини марказий блокадаси туфайли руй берса керак.

Марказий огриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади, эҳтимол бу таъсир МНТ даги моноаминлар концентрациясини ўзгариши, айниқса серотонин ва эндоген опиоид тизимига таъсир этиши билан боглиқ бўлиши мумкин.

Нерв булимияга таъсир механизми аниқ эмас (депрессиядаги ҳолат билан ухшаш бўлиши мумкин). Депрессив ҳолат билан бирга ва у сиз кечадиган булимияни даволашдаги препаратнинг аниқ самарасининг фарқи кўрсатилган, бунда булимиянинг камайиши ёндош депрессиянинг сусайишисиз кузатилиши мумкин.

Умумий анестезия ўтказилишда АБ ва тана ҳарорати пасаяди. МАО ни ингибиция қилмайди.

Антидепрессив таъсири препаратни қўллаш бошланганидан кейин 2-4 хафта давомида ривожланади.

 

 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши — юқори. Ичга қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияга эришиш вақти (Тмах) 4-8 соат. Амитриптилиннинг биокираолишлиги 33% дан 62% гача, унинг фаол метаболита нортриптилинни — 46-70%. Тақсимланиш ҳажми 5-10 л/кг. Қондаги амитриптилиннинг самарали терапевтик концентрацияси 50-250 нг/мл, нортриптилин учун (унинг фаол метаболита) 50-150 нг/мл. Крн плазмасидаги максимал концентрацияси (Смах) — 0,04-0,16 мкг/мл. Гистогематик тўсиқлар, жумладан гематоэнцефалик тўсиқ (шу жумладан нортриптилин) ордали утади. Амитриптилиннинг тудималардаги концентрацияси плазмадагига нисбатан юқори. Плазма оқсиллари билан боғланиши 92-96%. Жигарда фаол метаболитлари — нортриптилин, 10-гидрокси-амиптиптилин ва нофаол метаболитларини ҳосил қилиб метаболизмга учрайди (диметилланиш, гидроксилланиш йули билан). Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври амитриптилин учун 10 соатдан 24 соатгача ва нортриптилин учун 16 соатдан 80 соатгача. Буйрак орқали — 80%, қисман ут-сафро билан чиқарилади. 7-14 кун давомида тўлиқ чиқарилади. Амитриптилин йулдош тўсиғидан ўтади, кўкрак сутига плазмадагига баробар концентрацияларда чиқарилади.

Қўлланилиши

Депрессиялар (айниқса хавотир, ажитация ва уйқунинг бузилишлари, шу жумладан ёшликдаги, эндоген, инволюцион, реактив, невротик, дори воситаларига, бош миянинг органик бузилишларида, алкоголь абстиненцияларида), шизофреник психозлар, аралаш эмоционал бузилишлар, хулқни (фаоллик ва диққат) бузилиши, тунги энурез (сийдик пуфаги гипотонияси булган беморлар бундан мустасно), нерв булимияси, сурункали оғриқ синдроми (онкологик беморларда сурункали оғриқ, мигрень, ревматик касалликлар, юз соҳасидаги атипик оғриқлар, постгерпетик невралгия, посттравматик невропатия, диабетик ёки бошда периферик невропатия), бош оғриги, мигрень (олдини олиш), меъда ва 12-бармоқли ичакнинг яра касаллигида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалар

Ичга буюрилади (овқат вақтида ёки овқатдан кейин).

Ичга қабул қилинганда бошлангич суткалик доза 50-75 мг ни (25 мг 2-3 қабулда) ташкил қилади, сўнгра аста-секин ҳохланган антидепрессив самара олингунича доза 25-50 мг га ошириб борилади. Суткалик оптимал терапевтик доза 150-200 мг ни ташкил қилади (дозани максимал қисми кечда қабул қилинади). Даволашга резистент бўлган оғир депрессияларда, доза 300 мг ва кўпроқда, максимал ўзлаштириладиган дозаларгача (амбулатор беморлар учун максимал доза — суткада 150 мг) оширилади. Бундай ҳолларда даволашни мушак ичига ёки вена ичига юборишдан бошлаш мақсадга мувофиқ, соматик ҳолатни назорат остида дозаларни оширишни тезлаштириб, бунда юкорироқ бошлангич дозалар кўлланади.

Турғун антидепрессив самара олинганидан кейин 2-4 хафта ўтгач доза аста-секин пасайтирилади. Доза пасайтирилганида депрессиянинг белгилари намоён бўлган холатда, олдинги дозага қайтиш керак. Агар 3-4 хафталик даволаш давомида беморнинг ҳолати яхшиланмаса, унда даволашни давом эттириш махсадга мувофиқ эмас.

Кекса ёшдаги беморларда, енгил бузилишларда, амбулатор амалиётда, дозалар максимал 25-50-100 мг ни ташкил килади, бўлинган дозаларда ёки суткада 1 марта, кечда.

Педиатрик психиатрияда 12 ёшдан катта болаларга амитриптилин суткасига 1 марта 25 мг дан буюрилади, кейинчалик индивидуал жавобга қараб дозалаш тартиби танланади.

Ножўя таъсирлари

Асосан препаратнинг холиноблокловчи таъсири билан боғлик: аккомодациянинг парези, куришнинг ноаниклиги, куз ички босимининг ошиши, огизни куриши, кабзият, ичакнинг утказмаслиги, сийишни тутилиши, тана хароратини ошиши. Барча бундай куринишлар одатда преператга мослашгандан кейин ёки доза пасайтирилганида утиб кетади.

МНТ томонидан: бош огриги, атаксия, юкори чарчоклик, холсизлик, таъсирчанлик, бош айланиши, қулоқларда шовкин, уйкучанлик ёки уйхусизлик, диккатни жамлашни бузилиши, курқинчли тушлар куриш, дизартрия, онгнинг чалкашиши, галлюцинациялар, харакат кузгалувчанлиги, дезориентация, калтираш, парестезиялар, периферик невропатия, ЭЭГ да узгаришлар. Кам холларда — экстрапирамид бузилишлар, тиришишлар, хавотирлик.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, аритмия, утказувчанликни бузилиши, артериал босимнинг лабиллиги, ЭКГ да QRS комплексини кенгайиши (коринча ички утказувчанлигининг бузилиши), юрак етишмовчилигининг симптомлари, хушдан кетиш. Меъда-ичак йуллари томонидан: кунгил айниши, кусиш, жигилдон кайнаши, анорексия, стоматит, таъмни бузилиши, тилни қорайиши, эпигастрияда дискомфорт хисси, гастралгия, «жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши, кам холларда — холестатик сариклик, диарея.

Эндокрин тизими томонидан: эркаклар ва аёлларда кўкрак безларининг ўлчамларини ошиши, галакторея, антидиуретик гормон (АДГ) секрециясйни ўзгариши, либидонинг, потенциянинг ўзгариши. Кам холларда — гипо- ёки гипергликемия, глюкозурия, глюкозага толерантликни бузилиши, моякларнинг шиши.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, фотосенсибилизация, ангионевротик шиши, эшакеми.

Бошқалар: агранулоцитоз, лейкопения, эозинофилия, тромбоцитопения, пурпура ва қоннинг бошқа узгаришлари, соч тўкилиши, лимфа тугунларини катталашиши, узоқ муддат қўлланганида тана вазнини ошиши, кўп терлаш, поллакиурия.

Узоқ муддат даволанганда, айниқса юқори дозаларда, даволаш кескин тухтатилганида, “бекор қилиш” синдроми ривожланиши мумкин: бош огриги, кунгил айнаши, қусиш, диарея, шунингдек таъсирчанлик, ёрқин, гайриоддий туш куришлар билан булган уйқунинг бузилиши, юқори қўзгалувчанлик.

Ушбу гурух препаратларини қабул қилаётган пациентларда суяклар муртлигини юқори хавфи аниқланган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг компонентларига нисбатан бўлган юқори сезувчанлик;
  • Даволашни бошлашдан 14 кун аввал МАО ингибиторлари билан бирга кўллаш;
  • Миокард инфаркта (ўткир ва тикланиш даври);
  • Алкоголь билан ўткир захарланиш;
  • Ухлатувчи, анальгетик ва психофаол дори воситалари билан ўткир захарланиш;
  • Ёпик глаукома;
  • Атриовентрикуляр (AV) ва қоринчалар ичи ўтказувчанликнинг оғир даражадаги бузилишлари (AV блокадани П даражаси, Гисса тутами оёкчаларини блокадаси);
  • Лактация даври;
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • Галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза ёки глюкозо-галактозани мальабсорбцияда кўллаш мумкин эмас.

Амитриптилинни алкоголизм билан касалланган шахсларда, бронхиал астмада, маниакал- депрессив психозда (МДП) ва тутқанокда (Махсус кўрсатмалар бўлимига каранг), суяк кўмигида кон яратилишини сусайишида, гипертиреозда, стенокардия ва юрак етишмовчилигида, ёпик бурчакли глаукомада, кўз ички гипертензиясида, шизофренияда (гарчи препарат кабул килинганида одатда, продуктив симптоматикани зурайиши юз бермаса хам), хомиладорлик даврида (айникса I уч ойлигида) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Амитриптилин МНТ га таъсир килувчи куйидаги препаратларнинг сусайтирувчи таъсирини кучайтиради: нейролептиклар, седатив ва уйку воситалари, тиришишга карши препаратлар, анальгетиклар, наркоз учун воситалар, алкоголь; бошка антидепрессантлар билан узаро таъсири синергизм намоён килади. Амитриптилин нейролептиклар ва/ёки антихолинергик препаратлар билан бирга кулланганида фебриль харорат реакцияси, фалажли ичак утказмаслиги пайдо булиши мумкин.

Амитриптилин катехоламинлар ва бошка адреностимуляторларнинг гипертензив самарасини потенциялайди, бу юрак ритмининг бузилиши, тахикардия, огир артериал гипертензия ривожланиши хавфини оширади, аммо норадреналинни ажралиб чикишига таъсир килувчи препаратларнинг самарасини ингибиция килмайди.

Амитриптилин ва кумарин хосилалари — антикоагулянтлар билан бир вактда қўлланганида, охиргининг антикоагулянт фаоллигини ошириши мумкин.

Амитриптилин ва циметидин бир вактда кабул килинганида, амитриптилиннинг плазмадаги концентрациясини ошиши ва захарди самараси ривожланиши мумкин. Жигарнинг микросомал ферментларини индукторлари (барбитуратлар, карбамазепин) амитриптилиннинг плазмадаги концентрациясини пасайтиради.

Амитриптилин паркинсонизмга карши воситаларни ва бошка экстпарипамид реакцияларни чакирувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради.

Хинидин амитриптилин метаболизмини секинлаштиради. Амитриптилинни дисульфирам ва ацетальдегидрогеназанинг бошка ингибиторлари билан бирга қўллаш делирийни кузгатиши мумкин.

Эстероген сакловчи перорал хомиладорликка карши препаратлар амитриптилиннинг биокираолишлигини ошириши мумкин; пимозид ва пробукол юрак аритмияларини кучайтириши мумкин.

Амитриптилин глюкокортикостероидлар чакирган депрессияни кучайтириши мумкин; тиреотоксикозни даволаш учун дори воситалари билан бирга куллаганда агранулоцитоз ривожланишини хавфи ошади.

Амитриптилинни МАО ингибиторлари билан бир вацтда қабул қилиш улимга олиб келиши мумкин. МАО ингибиторларини ва трициклик антидепрессантларни қабул қилиш орасида, даволашдаги танаффус 14 кундан кам булмаслиги керак!

Махсус курсатмалар

Амитриптилин суткада 150 мг дан юкори дозаларда тиришиш бўсағаси фаоллигини пасайтиради, шунинг учун анамнезида тиришишлари ва ёши ёки жарохатлар туфайли бунга мойиллиги булган гурух беморларда, тиришиш хуружлари пайдо булиши мумкинлигини хисобга олиш керак.

Кексалик ёшида амитриптилин билан даволаш синчков назорат остида, препаратни минимал дозаларини қўллаш ва аста-секин уни ошириш билан утказилиши керак, делириоз бузилишлар, гипоманиялар ва бошқа асоратлардан сакланиш учун.

МДП ни депрессив босқичи булган пациентлар маниакал босқичга утиши мумкин. Амитриптилинни қабул қилиш вацтида транспорт воситаларини бошқариш, механизмларга хизмат қилиш ва диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи бошқа фаолият турлари, шунингдек алкоголь қабул қилиш қатиян ман этилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Уйкучанлик, дезориентация, онгни чалкашиши, ҳатто комагача булган онгни сусайиши, қорачиқларни кенгайиши, тана ҳароратини ошиши, хансираш, дизартрия, қўзгалиш, галлюцинациялар, тиришиш хуружлари, мушакларни ригидлиги, қусиш, аритмия, артериал гипотензия, юрак етишмовчилиги, нафасни сусайиши.

Ёрдам чоралари: амитриптилин билан даволашни тўҳтатиш, меъдани ювиш, суюқлик қуйиш, симптоматик даволаш, артериал босим ва сув-электролит мувозанатини тутиб туриш. 5 кун давомида юрак-қон томир фаолиятини мониторинг қилиш (ЭКГ) кўрсатилган, чунки 48 соат утгач ва кейинроқ касаллик қайталаниши мумкин. Гемодиализ ва жадалланган диурез кам самарали.

Саклаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С гача булган ҳароратда.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт буйича.

 

Отзыв о Банк Рокетбанк Россия http://www.prorocketbank.ru/ Банк с человеческим лицом.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *